Мақола чоп этиш тартиби

Илмий мақолалар электрон журналнинг “Мақолани тақдим этиш шартлари” рукнида келтирилган талаблар асосида расмийлаштирилгандан кейин чоп этишга тақдим қилинади.

  1. Электрон илмий журналда чоп этиш учун мақолалар икки хил усулда қабул қилинади;А) Электрон журнал веб саҳифасининг чап ўрта қисмидаги “мақола юбориш” тугмаси орқали: Бунда аввал “мақола юбориш” тугмаси босилади ва пайдо бўлган ёрдамчи ойна бўлимлари тўлдирилади. Кейинги босқичда “файлни танлаш” тугмаси орқали мақола матни (“Муаллифлик ҳуқуқи англашинуви” ва “Муаллиф ҳақида маълумот” билан биргаликда*) Документ Word 97-2003 форматида журнал веб-сайтига юкланади ва “юбориш” тугмасини босиш орқали мақолани журнал таҳририяти электрон почтасига юборилади.Б) Муаллифнинг шахсий электрон почтасидан info@bfajournals.uz электрон почта манзилига тўғридан-тўғри мақола матнини (“Муаллифлик ҳуқуқи англашинуви” ва “Муаллиф ҳақида маълумот” билан биргаликда*) Документ Word 97-2003 форматида юбориш орқали.*Ҳар иккала усулда мақола тақдим этишда веб-саҳифанинг “Илова ҳужжатлари” қисмига киритилган “Муаллифлик ҳуқуқи англашинуви” нинг тўлдирилган ва имзоланган шаклининг компьютер сканер нусхаси (.pdf форматда) ва “Муаллиф ҳақида маълумот” нинг тўлдирилган шакли (.doc форматда) мақола матни билан биргаликда жўнатилади.
  2. Электрон илмий журналда чоп этиш учун тақдим қилинган илмий мақолалар журнал таҳририяти томонидан йўналишлар кесимида масъул соҳа мутахассисларига тақриз учун берилади. Ижобий тақриз берилган илмий мақолалар электрон илмий журналнинг янги сонида чоп этилади.
  3. Тақризда жиддий камчиликлар кўрсатилган илмий мақолалар уларнинг муаллифларига мутахассисларнинг изоҳлари асосида қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади ва тузатишлар киритилгани ҳолда чоп этиш учун қайта ҳисобга олинади. Журнал илмий йўналишларига мос келмайдиган илмий мақолалар чоп этилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
  4. Илмий мақолалар муаллифларининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун (“Намунавий ҳужжатлар” рукнига қаранг) асосида ҳимояланади.