№9, 2018 ЙИЛ ЯНВАРЬ

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, банк-молия соҳаси мутахассис ва ходимлари, илмий изланувчилар, “Молия ва банк иши” электрон илмий журналининг ўқувчилари! “Молия ва банк иши” электрон илмий журнали таҳририяти ўз ишининг давомийлигини таъмин этгани ҳолда, Сиз азиз ўқувчилар эътиборига журналнинг учинчи сонини мамнуният билан ҳавола этмоқда. Журналимизнинг илк сонлари ўзида бир нечта долзарб мавзудаги илмий мақолаларни жам этгани ҳолда ўқувчиларимиз эътиборига етказилди ва кўпгина академик ва амалиёт соҳаси вакиллари қизиқишлари ва эътирофларига сабаб бўлди. “Молия ва банк иши” электрон илмий журналининг учинчи сони ўз ичига ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ва инновацион инфратузилмаси, бошқарув ҳисобининг халқаро тизими, қишлоқ ҳудудларида эко-агротуризм, билвосита солиқлар ҳисоби ва пахтачилик мажмуаси самарадорлиги билан боғлиқ муаммоларни илмий жиҳатдан ҳал этишга қаратилган мақолаларни қамраб олган.

ЎқишКўчириб олиш